Жаҳон | 15:55 / 07.06.2021
8829
1 дақиқада ўқилади

Tesla энг қиммат электромобилини ишлаб чиқаришдан воз кечди

Компания 2021 йилнинг биринчи чорагида бирорта ҳам қиммат Model S ёки Model X электромобилини ишлаб чиқармади.

Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск Model S Plaid Plus электромобилини ишлаб чиқаришдан воз кечди.

У бу ҳақда ўз Twitter саҳифасида маълум қилди. Маскнинг ёзишича, компания эътиборини Model S Plaid моделини ишлаб чиқаришга қаратади.

"Plaid+ бекор қилинди. Унга зарурат йўқ, чунки Plaid ҳам у каби яхши", - деб ёзди у.

Маскнинг сўзларига кўра, Model S Plaid электромобили энг тезюрар электромобил бўлади.

Унинг маълумот беришича, Plaid икки сония ичида тезлигини соатига 96 километрга етказа олади.

Компания 2021 йилнинг биринчи чорагида бирорта ҳам қиммат Model S ёки Model X электромобилини ишлаб чиқармади.

Мавзуга оид