Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ухлаб қолган ҳайдовчи содир этган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи вафот этди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ўтган йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 1 киши вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев хабар берди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чорвадор қишлоғи ҳудудида 4P87 «Қарши-Еттитом» йўлининг 40-километрида йўл транспорт ҳодисаси юз берган. «Кобальт» ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Исузи» юк машинасининг ортидан бориб урилган. Оқибатда «Кобальт»да йўловчи сифатида кетаётган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Суриштирувларда, «Кобальт» ҳайдовчиси бир сутка давомидан ухламасдан машина бошқаргани аниқланган.
Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида «Кобальт» машинаси яроқсиз ҳолга келган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026