Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 ойи давомида агентлик томонидан 17 минг 350 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Шундан:

  • 15 126 нафари Россия Федерациясига;
  • 1 795 нафари Қозоғистон Республикасига;
  • 420 нафари Жанубий Кореяга (Е-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига); 
  • 7 нафари БААга жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат бозоридаги 259та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 69 808та бўш иш ўринлари аниқланди.

Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 24 минг 616 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинди, дейилади хабарда.