Самарқанд шаҳридаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида машиналардан бирининг газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун тонгда, соат тахминан 04:35ларда Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил кўчасида жойлашган «Ишон Стандарт» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида фуқаро М.У. бошқарувидаги 2002 йилда ишлаб чиқарилган Nexia машинасига ўрнатилган газ баллони ёрилиб, портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида автомобиль батамом яроқсиз ҳолга келган. Шунингдек, шохобча газ тақсимлаш айвони шифт қисми зарарланган.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган ва ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳодиса юзасидан вилоят ФВБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Қашқадарёда «Нексия»нинг газ баллони портлади, 2 киши ҳалок бўлди
Жиззахда чиқинди ташувчи машинанинг газ баллони портлади. Икки киши оғир жароҳатланди







