Бугун, 10 июн куни навбатдаги ноёб астрономик ҳодиса – қисман қуёш тутилиши кузатилди.
Ўзбекистондан кузатилганда, Ой қуёш юзасининг жуда кичик қисминигина тўсди. Шу сабабли бу ҳолатни махсус воситаларсиз кўришнинг имкони бўлмади.
Kun.uz фотомухбири соат 17:30да жараённи кадрга муҳрлашга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон Фанлар академияси аввалроқ, ҳалқасимон қуёш тутилиши содир бўлиши ва у 55 дақиқа давом этишини билдирган эди.
Маълум қилинишича, бу қуёш тутилиши 2021 йилдаги Ўзбекистон аҳолиси учун кузатиш мумкин бўлган биринчи тутилиш ҳисобланади.