16:28 / 11.06.2021
8562

Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинганлар сони 31 мингдан ошди

Қайд этилишича, ушбу касалликдан вафот этганлар сони 2109 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳиндистонда мукормикоз (“қора моғор”) касаллигига чалинганлар сони 31 216 нафарга етди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу касалликдан вафот этганлар сони 2109 нафарни ташкил этмоқда.

Энг кўп касалликка чалинганлар Маҳараштра штатида қайд этилган – 7057та ҳолат ва 609та ўлим. Кейинги ўринда Гужарат штати турибди (5418та касалликка чалиниш ҳолати ва 323та ўлим). смертельных исхода).

Аввалроқ Ражастон ва Теланган штатларида мукормикоз касаллиги эпидемияси эълон қилинганди.

Мукормикоз кўпинча коронавирусдан яқинда соғайганларда аниқланмоқда.

Top