Адлия вазирлиги бу йил қайси олий таълим муассасалари филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилиши тўғрисида маълумот берди.

Вазирлик маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилида: 

  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади; 
  • Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади;
  • Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади;
  • Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалида ўқув жараёни бошланади;
  • “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;
  • Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди;
  • Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади.