Ҳамкорлик доирасида Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов ва халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Абдувосиқов 10-14 июн кунлари Беларус Республикасининг Гродно давлат университетида хизмат сафарида бўлиб қайтди.
Делегатлар 11 июн куни Гродно давлат университети ташкил этилганининг 70 йиллик юбилейида қатнашди.



Икки ОТМ ўртасида 2020 йил имзоланган қўшма таълим дастури доирасида магистратура йўналиши учун шартномалар тузилди.
12 июн куни Гродно давлат университети илмий кенгаши аъзолари, проректорлари билан ташкил этилган учрашувда академик Ботиржон Сулаймонов Гродно давлат университетининг фахрий доктори унвони билан тақдирланди.


Шу куннинг ўзида делегация Асаларичилик илмий маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Соҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Хизмат сафари давомида ТошДАУ делегатлари Асаларичилик илмий марказида ва Гродно озиқ-овқат фабрикасида ҳам бўлди, фабрикадаги иссиқхоналарда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича қўлланилаётган илмий тажрибалар билан танишди.











