Жамият | 11:53 / 16.06.2021
2248
2 дақиқада ўқилади

Бухорода қаровсиз қолдирилган машинадан пул ўғирлаган ўсмир ушланди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қаровсиз қолдирилган машинадан пул ўғирлаган ўсмир ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 2 май куни соат 11:30-12:00ларда номаълум шахс Ғиждувон тумани Ф.Юнусов маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган М.М. га тегишли бўлган, Бухоро шаҳар Афросиёб кўчаси 3-уйнинг орқа томонида қаровсиз қолдирилган «Спарк» машинасидан 13 миллион 540 минг сўм пулларни ўғирлаб кетган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ўтказилган.

Олиб борилган тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро тумани Хонобод қишлоғида яшовчи, 2004 йилда туғилган Ҳ.А. содир этгани аниқланиб, ундан ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид