Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 19-21 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқни ташкил этади.