Тошкент шаҳрида ҳар куни 2 минг тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқиб кетилиб, полигонларга ташланади. Ушбу чиқиндиларнинг катта қисми қайта ишланувчи материаллардан иборат. Уларни қайта ишлаш орқали 40 фоиз чиқиндини яна фойдаланиладиган буюмларга айлантириш мумкин. Кунлик 2 минг тонна чиқиндидан 800 тоннаси чиқинди полигонларига эмас, қайта ишлаш учун юборилмоқда. Чиқиндиларни саралаш экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
«Махсустранс» ДУК ҳамда «Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши» ННТ ҳамкорлигида чиқиндиларни саралаш амалиёти йўлга қўйилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бу амалиётни йўлга қўйиш билан боғлиқ жараёнлар муҳокама қилинди.
«Махсустранс» ДУК раҳбари ўринбосари Шерзод Каттахўжаев сараланган чиқиндиларни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида гапирди: «Чиқиндилар кўпайиши муаммонинг жиддийлигини билдиради. Тошкентда ишлаб чиқарувчи корхоналар кўп: пластик идишлар, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришади. Сараланган чиқиндилар уларга тўғри етказиб борилса, жуда кўп маҳсулотлар тайёрлашади. Бизнинг асосий вазифамиз шу чиқиндиларни саралашга ўргатиш ва етказиб беришни йўлга қўйишдан иборат».

Корхона мутасаддиси Исмоил Саъдуллаевнинг таъкидлашича, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергияси олишни йўлга қўйиш мумкин.
«Бу концепцияни жорий қилишдан асосий мақсад – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ва чиқиндиларни саралаш учун шароит яратиб бериш. Шароит яратиш деганда Тошкент шаҳрида мингга яқин чиқинди йиғиш майдонларини назарда тутяпман. Бу батареялар, пластик идишлар сараланмаса 100 йилда ҳам чиримайди. Саралаш орқали чиқиндиларни полигонларга ташлашни камайтирмасак, экологиямизнинг аҳволи жудаям ёмон бўлади. Органик чиқиндиларни алоҳида ишлаш учун уларни заводда газ олиб қишлоқларга электр энергия етказиб бериш мумкин. Бунинг учун аҳоли ўртасида тарғибот олиб бориш керак, барча чиқиндиларни ўз жойига етказмасак аҳволимиз ёмон бўлади», деди Саъдуллаев.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрида чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилади ва бу жараён 2021 йилдан бошланиб, уч йил давомида амалга оширилиши айтилди. Бу жараён уч босқичдан иборат ва биринчи босқич 2021 йилдан бошланиб, Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллалар ҳудудида чиқиндиларни «қайта ишланадиган» ва «қайта ишланмайдиган» тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш


















