Ўзбекистон | 17:04 / 19.06.2021
5723
1 дақиқада ўқилади

Кегейлида 20 нафар аёл йўлни нима учун тўсиб қўйгани маълум бўлди

Кеча Кегейли туманида 20 нафар аёл автомобиль йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар бергандик. Шундан кейин ҳокимлик ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Халқ банки Кегейли тумани бўлимининг ҳисоб рақамида маблағ етишмаслиги сабабли 2021 йил апрель–май ойлари учун ишсизлик нафақасини тўлаш кечиктирилган. Шу сабабли фуқаролар орасида норозиликлар бўлиб, аёллар йўлни тўсиб қўйган.

Баёнотга кўра, банк бўлими 18 июнь куни 218 нафар фуқарога 120 миллион 330 минг 317 сўм миқдорида ишсизлик нафақаси тўлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Нукусда 27 май куни нафақаси кечиктирилган бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйганганди. Aввалроқ эса Қонликўлда боғча тарбиячилари автомобиль йўлини тўсиб қўйишганди.

Мавзуга оид