Kun.uz'га маълум қилинишича, маъсулларга касалхоналардаги ўринларни шай ҳолатга келтириш, кислород баллонлари, дори-дармон заҳирасини кўпайтириш юзасидан топшириқлар берилган.
Мажлисда умумий овқатланиш жойлари, парклар, кўнгилочар жойлар фаолиятини тўхтатиш, тўй-маъракаларни чеклаш таклиф қилинган. Бу таклиф қўллаб-қувватланмаган.
ИИБ зиммасига фуқароларни ижтимоий масофани сақлашини назоратга олиш вазифаси юклатилган.
ИИБ ходимлари кўча ва бозорларда фуқаролардан ниқоб тақишни талаб қилмоқда.











