Бугун, 21 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Kun.uz сайтида эълон қилинган туркум материаллар диншунослик экспертизасидан ўтказилмаганлиги билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан ўтказилган интернет-мониторинг кузатув тадбирлари давомида Kun.uz сайти томонидан диний мазмундаги мақолалар жойлаштириб келингани аниқланган.
Мониторингда аниқланган қуйидаги материаллар ИИВ ходимларининг гумонига сабаб бўлган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага экспертиза ўтказиш учун юборилган:
1. 2021 йилнинг 17 апрель куни нашр қилинган «Инсон қаерда яшаётган бўлса, ўша жойнинг вақти бўйича рўза тутади. Рамазонга доир савол-жавоблар» сарлавҳали интервью (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан);
2. 2021 йил 16 апрель куни нашр қилинган «Ўзбекистонда энг катта бўлиши кутилаётган «Исломобод» жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг» сарлавҳали масжид хайрияси;
3. 2021 йил 12 апрель куни нашр қилинган «Ойлар султони - Моҳи Рамазон муборак!» сарлавҳали хабар (таҳририятнинг Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан мусулмонларга йўллаган табриги);
4. 2021 йил 12 апрель куни нашр қилинган «Рўза кимлар учун фарз, кимларга енгиллик берилган? — Рамазонга доир савол-жавоблар» сарлавҳали интервью (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан);
















