Ўзбекистон | 07:42 / 23.06.2021
1910
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда республика бўйича шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 30-35 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража иссиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид