Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар пиёда вафот этди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар пиёда вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 13 июнь тунда Қарши-Шаҳрисабз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia машинаси ҳайдовчиси Ғузор тумани ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган икки нафар пиёдани уриб юбормаслик учун рулни кескин буриб юборган.
Натижада, у бошқарувни йўқотган ва Nexia йўл четига чиқиб кетиб, чуқурга ағдарилган. Унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Nexia пиёдаларни уриб юборган. Оқибатда пиёдалар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026