Ўзбекистон | 09:12 / 23.06.2021
4372
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод қилинди

Термиз шаҳрида чақирув бўйича кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳолат Термиз шаҳар Навбаҳор кўчасида содир бўлган. Икки нафар ЙПХ ходими 15-17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилгани муносабати билан йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган.

Мазкур ҳодиса тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ЙПХ ходимларининг хатти-ҳаракатлари кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганди. Шундан сўнг, вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилишини маълум қилганди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра, инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва бошқарма ихтиёрига қолдирилган.

Мавзуга оид