Ёдингизда бўлса, шу йил, 14 апрель куни сайтимизда Андижон тумани Заврақ маҳалласи Янги замин кўчасида яшовчи 200 дан ортиқ хонадон электр таъминотидаги муаммолар билан яшаётгани ҳақида “Ҳокимиятнинг бажарилмас ваъдалари: Заврақликлар жавоб хатини эмас, амалий ҳаракатларни кутиб яшамоқда” номи остида танқидий мақола эълон қилган эдик.





Мақола эълон қилингач, “Ҳудудий электр тармоқлари” мутасаддилари ҳудудга зудлик билан янги трансформатор ва бетон таянчлар олиб келиб ўрнатишни бошлаганида аҳоли вакиллари хурсанд бўлди. Мутасаддилар 15 кун, узоғи бир ой давомида барча муаммолар бартараф қилинишини айтиб, ваъда бердилар. Интернетда “Заврақдаги муаммо ижобий ҳал этилди” сарлавҳаси остида мақолалар берилди.




Бироқ, орадан уч ой ўтиб, заврақликлар яна бизга мурожаат билан чиқдилар... Биз яна ўша маҳаллага бордик.
Электрчилар ижтимоий тармоқларга мақола ва суратлар чиққач, ишни тўхтатиб, кетиб қолишган.
“Маҳалламиздаги ҳолат Kun.uz сайтида чиққанидан сўнг “электросет” мутасаддилари келишиб, муаммони ҳал этишларини айтишди. Трансформатор, бетон таянчлар келди. Ишчилар ўрнатишни бошлашди. Жараённи суратларга олишди. Муаммолар ҳал бўлгани ижтимоий тармоқларга тарқалди. Шундан сўнг иш тўхтади. Ишчилар келмай қўйди.












