Самарқанд ва Наманган вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Наманган ва Самарқанд вилоятларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этган фуқаро А.Н. ушланган. У фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 7 000 АҚШ доллари эвазига Косонсой тумани, «Жар» МФЙ ҳудудидан уй-жой қуриш учун танишлари орқали 10 сотих ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, департамент ҳамда ДХХ Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фирибгарлик жиноятини содир этган тумандаги «Н.» оилавий корхонаси раҳбари С.Н. ушланган. У «Ж.» агрофирмаси ҳудудидаги лимон етиштиришга ихтисослашган 1,48 гектар ер майдонини фуқаро М.га 12 000 долларга фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28- ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024