Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда вилоят ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл ҳодисасига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл ҳақида маълумот тарқалган. Ҳодиса вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган.
Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда аёл киши Самарқанд вилояти ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилган.
Қайд этилишича, фуқаро М.Ибрагимованинг мурожаати Самарқанд туман прокуратураси биносида вилоят прокурорининг ўринбосари Сирожиддин Файзиев бошчилигида туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида муҳокама қилинган.
Муҳокамада аниқланишича, М.Ибрагимованинг ноқонуний қурилган, бугунги кунда қурилиши битмаган уйи бузилишга тушган. Аёл вилоят ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқиб юборишини айтиб, шу ҳолат бўйича ўз норозилигини билдирган.
Муҳокамада барча томонларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилган ва М.Иброҳимованинг қонунга зид равишда қурилган уйини бузиш ҳамда унга субсидия асосида уй-жой бериш тўғрисида хулоса қилинган.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
10:50 / 12.06.2026