Жаҳон | 17:39 / 28.06.2021
6919
1 дақиқада ўқилади

Европада коронавируснинг лямбда-штамми тарқалди

Мутация дастлаб Перу, Чили, Эквадор ва Аргентинада аниқланганди. 

Фото: Getty Images

Буюк Британияда коронавируснинг лямбда-штаммини юқтириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Express газетаси Англия жамоат соғлиқни сақлаш агентлигига таяниб хабар берди.

Мутация дастлаб Перу, Чили, Эквадор ва Аргентинада аниқланганди.  

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, унинг симптомлари ҳам юқори ҳарорат, тинимсиз йўталиш, ҳид ва таъм билишнинг йўқолишидир.

Июн охирларида коронавируснинг лямбда-штамми Бразилияда аниқланганди. 

ЖССТ маълумотига кўра, лямбда-штамми вируснинг юқумлилик хусусиятини оширувчи ёки унинг антитаналарга чидамлилигини кучайтирувчи мутацияга эга, аммо янги штамм тўғрисидаги маълумотлар ҳозирча етарли эмас.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид