Ўзбекистон | 10:35 / 29.06.2021
7779
2 дақиқада ўқилади

Банк сирлари прокурор санкцияси билан тақдим этиладиган ҳолатлар белгиланди

Фото: vyopta.com

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидаги ҳолатларда тақдим этилади:

  • прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида – терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;
  • тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида – тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

Тегишли ўзгартишлар «Банк сири тўғрисида»ги ва «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунларга киритилди. Қонун бундан 3 кун олдин, 26 июнда Сенатда маъқулланган эди.

Эндиликда терговга қадар текширув материаллари ва жиноят иши доирасида Марказий банкнинг маълумотлар базасидан ҳисобварақалар мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар автоматлаштирилган режимда олинади.

Мавзуга оид