Молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қатор қарорлар қабул қилинди.
Улар:
“Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (1);
“Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (2).
Биринчидан, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат вазифаларига ўзгартиришлар киритилди (1).
Айнан:
- Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёҳуд бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш. Юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно (илгари - истиснолар бўлмаган);
- юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш (илгари - юқори мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари);
- пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг (Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти) кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш.
Қоидаларга (1) киритилган ўзгартиришларга асосан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга ошириладиган функциялар ва ваколатлар Молия вазирлигига ўтказилди.
Қоидаларга (1) риоя қилинишига жавобгар бўлган назоратчиларнинг мажбуриятлари тўлдирилди. Булар:














