Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ковид-марказлар қайта очилмоқда
Тошкентда коронавирус беморлари учун тақсимлаш марказлари «Ўзэкспомарказ» кўргазма мажмуаси базасида, «Универсал» ва «Ёшлик» спорт мажмуаларида қайта очилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Давлат хавфсизлик хизмати балансида бўлган «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасига ташриф буюрди. Бу ерда 2 июл куни соат 00:00дан бошлаб коронавирусга шубҳа қилинган беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун тақсимлаш маркази очилади.
Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 июлга ўтар кечаси «Универсал» спорт мажмуаси негизида 770 ўринли тақсимлаш марказини очиш тўғрисида кўрсатма берди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокими душанба куни «Ўзэкспомарказ» кўргазма мажмуаси негизидаги 700 ўринли тақсимлаш маркази ишини тиклаш ҳақида топшириқ берган.
Умуман олганда, деярли 2000 нафар бемор учун жойлар захираси шакллантирилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда мамлакатда 476та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, 600дан ортиқ киши тузалгани ва 4 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026