Хитой Ўзбекистон экспортида етакчилик қилмоқда
Статқўм маълумотларига кўра, дастлабки беш ойда Хитой Ўзбекистон экспортида етакчилик қилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар ўнлигини эълон қилди.
Унга кўра, 835,4 млн долларлик экспорт билан Хитой биринчи поғонани эгаллаган. Шунингдек, Туркия (694,1 млн) ва Россия (658,6 млн) рўйхатнинг иккинчи ва учинчи ўринларини банд қилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон экспортидаги етакчи давлатлар ўнлигидан қуйидагилар ўрин олган:
-Қозоғистон – 442,0 млн.
- Афғонистон – 296,3 млн.
- Қирғиз Р. – 273,0 млн.
- Тожикистон – 153,8 млн.
- Канада – 84,8 млн.
- Эрон – 81,6 млн.
- Украина – 68,7 млн. АҚШ доллари
2021 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистоннинг жами экспорт ҳажми 5,7 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган.
Aввалроқ, Статқўм 2021 йилнинг январ-июн ойларида республикада 391 258та туғилиш ҳолати қайд этилиб, ҳудудлар кесимида энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятига тўғри келгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024