Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилди. Бу – ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқлари фаолларидан иборат турли онлайн гуруҳларда байрам сифатида кутиб олинди.

Ратификация неча йиллардан бери ечилмай келаётган муаммолар ҳал қилинишига туртки бўлади, деб умид қилиняпти.

Масалан, Ўзбекистонда ишлай оладиган ногиронлиги бор шахслар 346 мингдан ошиқ. Aммо уларнинг 7 фоизигина расмий равишда иш билан таъминланган.

Ногиронлиги бор шахсларнинг иш топиш эҳтимоли ногиронлиги бўлмаган шахсларга нисбатан қарийб 4 бараварга камроқ.

Ёки, жисмоний жиҳатдан ишлай олиш имкони кўпроқ бўлган эшитиши заиф фуқароларнинг ҳам атиги бир фоизи иш билан таъминланган. Ногиронлиги бор болаларнинг таълим олишида ҳам етарлича муаммолар бор, пандемия эса буни янада аниқ кўрсатди.

Айнан шунинг учун ҳам халқаро конвенция ратификация қилиниши ишсизлик, таълим ва бошқа қатор муаммоларни ечишга туртки, асосий дастур бўлишидан умид қилинмоқда.

“Имкониятлар чекланишига сабаб – танадаги нуқсон эмас, жамиятдаги нотенглик”

Дилмурод Юсупов, Буюк Британиянинг Сассекс университети, Тараққиёт тадқиқотлари институти докторанти:

— Конвенция ратификация қилиниши билан, биринчи навбатда, ногиронликнинг қонуний таърифи тубдан ўзгарди. Афсуски, бизнинг миллий қонунчилигимизда ногиронлик инсоннинг тана функцияси бузилишига тенглаштирилиб келинган. Ҳатто охирги қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунда