Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда “свет” йўқлиги сабаб “Афросиёб” йўлини тўсганларга жазо тайинланди
Электр токи йўқлигидан норози бўлиб, “Афросиёб” тезюрар поезди йўлини тўсиб қўйган маҳаллий аҳоли вакилларининг иши судда кўриб чиқилиб, уларнинг 9 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ ва 4 нафарига 1,7 млн сўм жарима тайинланди.
Kun.uz Қашқадарё вилоят суди ахборот хизмати вакили Фарҳод Тилавовдан олган маълумотга кўра, ЖИБ Чироқчи туман судининг 2021 йил 28 июндаги қарорига асосан, жами 13 киши МЖтКнинг 113 (темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 201-моддалари (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Фуқароларнинг 9 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ, кекса ёшли 4 нафарига БҲМнинг 7 баравари (1 млн 715 минг сўм)дан жарима жазоси тайинланган.
15 сутка қамоқ жазоси олган 9 нафар фуқаро қарордан норози бўлиб апелляция шикояти киритган. 2 июл куни иш Қашқадарё вилоят судида апелляция тартибида кўриб чиқилган, бироқ шикоят қаноатлантирилмай, биринчи инстанция суди қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Эски Анҳор маҳалласи аҳолиси электр энергияси таъминотидаги узилишлардан норози бўлиб, жорий йилнинг 7 июнь куни «Айратом» бекати қисмида темир йўлни ёпиб қўйган ва бу билан муаммога Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жўраевнинг эътиборини қаратмоқчи бўлганди.
Мавзуга оид
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026