Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда маҳалла раиси ўринбосари аҳолига тарқатиладиган ун пулини ўзлаштиргани аниқланди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари бўлган аёл аҳолига сотилган ун пулини ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган текширув тадбирида шу тумандаги маҳаллалардан бирида раис ўринбосари бўлиб ишлайдиган аёл ушланган.
Қайд этилишича, мазкур аёл тумандаги ун ишлаб чиқарувчи корхона масъулларининг ишончига кириб, улардан маҳалла фуқароларига сотиш учун 140 қоп ун олган. Сўнг унни уйига тушириб, аҳолига сотган ва савдодан тушган 18 миллион 900 минг сўм пулни тадбиркорга бермасдан, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:05 / 06.11.2025
“Агротерроризм”: Шўрчида фермерларнинг пиёзпоялари эски услубда йўқ қилинди
10:23 / 04.08.2025
Сурхондарёдаги уч қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлди
18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди
19:37 / 25.09.2024