Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ботир Тўраевич Алимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шўрчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Ҳайитович Худойберганов Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Бахтиёр Худойберганов 1976 йилнинг 19 мартида Қизириқ туманида туғилган. Фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бундан олдин, Бойсун ва Қумқўрғон туманларида янги ҳокимлар иш бошлагани хабар берилганди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди.