Ўзбекистон | 10:37 / 10.07.2021
2409
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ишдан ноҳақ бўшатилган боғча тарбиячиси судда ютиб чиқди ва ишига тикланди

Фото: KUN.UZ

Қашқадарёда ишдан ноҳақ бўшатилган боғча тарбиячиси судда ютиб чиққан ва ишига тикланган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил март ойида Китоб туманидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи вазифасида ишлаб келган Н.Р. боғча раҳбари томонидан асоссиз ишдан бўшатилган. Шундан сўнг, Н.Р. бу ҳолат юзасидан судга мурожаат қилган. Суд ишни кўриб чиқиб, боғча раҳбарининг буйруғини ғайриқонуний деб топган ҳамда ходимни ишга тиклаш бўйича ижро варақаси чиқарган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2021 йил 18 июндаги ижро варақасига асосан, Китоб тумани Алакўйлик қишлоғида яшовчи 34 ёшли фуқаро Н.Р.ни Китоб туманидаги мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи лавозимига ишга тиклаш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжатининг ижроси юзасидан МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.Р. ўз ишига қайта тикланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид