Ўзбекистон | 10:05 / 13.07.2021
2637
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда аёлнинг уйи тортиб олингани айтилган хабарга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида яшовчи С. Шохўжаеванинг уйи тортиб олингани айтилган хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Д.С. 1998 йилда турмуш ўртоғи З.Ҳ.нинг розилигини олмасдан, шартномага асосан, Самарқанд шаҳар, Лабиғор кўчаси, 1-йўлак 1-сонли уй-жойни С.Шохўжаевага сотган. Собиқ Сиёб туман судининг 1999 йилги қарори билан ушбу шартнома ҳақиқий эмас, деб топилиб, З.Ҳ. ва 3 нафар фарзандлари низоли уйга киритилган.

Фуқаро С.Шохўжаева суднинг юқоридаги қарорига шикоят қилиш муддати ўтганлиги сабабли вилоят прокуратураси томонидан Фуқаролик процессуал кодексининг 405-1-моддаси 1 ва 2-бандларидан келиб чиққан ҳолда, унга илтимоснома билан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилган. Бу ҳақда 2021 йил 28 май куни батафсил жавоб хати юборилган.

Мавзуга оид