Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда навбатдаги президент сайловлари санаси маълум бўлди
Францияда навбатдаги президент сайловлари 2022 йилнинг 10 ва 24 апрел кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Франция ҳукумати вакили Габриэл Аттал маълум қилди.
Сайловларнинг 1-босқичи 10 апрелда, 2-босқичи эса 24 апрелда бўлиб ўтади.
Атталнинг таъкидлашича, парламент сайловлари эса 2022 йилнинг 13 ва 19 июнида бўлиб ўтади.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2017 йил 14 май куни ўз лавозимини эгаллагани сабабли унинг иккинчи президентлик муддати бошланиши ҳокимиятни ўз ворисига топшириши 2022 йил 13 майдан кечикиши керак эмас.
Макрон иккинчи муддатга ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда.
Шунингдек, Макронга президент сайловларида “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пен ҳамда собиқ меҳнат вазири Ксаве Бертран рақобатчилик қилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026