Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини поезд тагига ташлаган аёл қутқариб қолинди
Фото: KUN.UZ
Бувайда туманида истиқомат қилувчи аёл ўзини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 11 июль куни соат 22:30 ларда Фарғона вилояти ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Қўқон-Бувайда темир йўл бекатлари оралиғи 22-кмда Бувайда тумани, Жилва қишлоғида яшовчи фуқаро Ў.З. ўзини поезд остига ташламоқчи бўлган вақтида, ТХТБ ППХ ходими ушлаб қолгани маълум бўлган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида фуқаро Ў. З. оилавий жанжал туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани аниқланган.
Шундан сўнг ушбу фуқаро билан ота-онаси, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.
Аввалроқ Бувайда туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида вояга етмаган фуқаро қурбон бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
22:45 / 16.01.2026
Мактаб директорини ишдан ноқонуний бўшатган Фарғона вилояти ММТБ бошлиғига чора кўрилди
17:52 / 13.01.2026
Бувайдада буйруқни бажаргани учун ишдан олинган мактаб директори лавозимига тикланди
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026