Ўзбекистон | 09:42 / 14.07.2021
2123
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Malibu машинасини олиб бераман, деб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида Malibu машинасини олиб бераман, деб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 3 июнь куни, Қумқўрғон тумани Оқсой маҳалласида яшовчи, Й.Муҳайё Денов тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида 2021 йил 25 май куни Денов тумани Саноатчилик маҳалласида яшовчи, Э.Ўткир унинг ишончига кириб, Malibu машинасини олиб беришини айтиб, 362 миллион сўм пулни олиб, ўзлаштириб кетганини билдирган.

Қайд этилишича, 2 июль куни Денов тумани ИИБ томонидан Э.Ўткирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид