Тошкентда Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг расмий ташрифини “давлатлараро муносабатлар тарихида янги саҳифа очадиган муҳим сиёсий воқеа” деб баҳолади.

“Кўп қиррали алоқаларимиз охирги йилларда сифат ва мазмун жиҳатидан юқори босқичга кўтарилиб бораётгани бизни мамнун этади. Ҳозиргина якунланган тор ва кенгайтирилган доирадаги музокаралар дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги интилишларимиз қатъий эканини исботлади.
Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлигининг бугунги юқори даражасидан келиб чиқиб, давлатларимиз ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладик. Бу муҳим қадам алоқаларимиз тарихида янги даврни бошлаб беради, деб ишонч билан айта оламиз”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда президент матбуот хизмати.
Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини кенг кўламда ривожлантиришга келишиб олинди
Шавкат Мирзиёев Имрон Хонга: “Сиз билан биз “Ная Пакистон” ва Янги Ўзбекистонни қуряпмиз”
Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида фильм суратга олади
Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисида декларация имзолади
















