Uzbekistan Airways 21 июндан бошлаб Нукус — Оқтўбе — Нукус йўналишида ҳафтасига бир марта, пайшанба кунлари мунтазам қатновни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Нукус – Оқтўбе йўналишидаги авиачипта нархи 1 071 693 сўмдан, Нукус—Оқтўбе — Нукус йўналиши бўйича авиачипта нархи эса 1 853 472 сўмдан бошланади.
Aвиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус—Ақтау — Нукус йўналишида мунтазам қатнов йўлга қўйилганди.
















