Ўзбекистон | 09:02 / 19.07.2021
2376
2 дақиқада ўқилади

169 та ҳолатда юридик шахсларга, 43 минг нафардан зиёд ниқобсиз фуқароларга маъмурий баённома расмийлаштирилган

«Карантин-рейд» тадбири давомида шу кунгача 169 та ҳолатда юридик шахсларга, ҳамда 43 минг нафардан зиёд ниқобсиз фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар  бермоқда.

Тадбир давомида асосий эътибор: бозорларда чекловларга риоя қилиш, кўнгилочар объектлар — ресторан, тунги клублар, дискотека, дискотека караоке, бильярд заллари, компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари — кафе, ошхона, чойхоналарни 20:00 дан кейин иш вақтини тугатилиши таъминланишига қаратилган.

Тадбир бошидан буён 169 та ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, умумий овқатланиш жойлари раҳбарлари ва бошқа юридик шахсларга нисбатан ҳамда 43 минг нафардан зиёд ниқобсиз юрган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Аввалроқ, 1 ҳафта ичида 153 нафар ҳайдовчига спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда автоулов бошқаргани учун баённома расмийлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид