Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарор қабул қилинди.
Ҳужжат «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ ҳамда президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
- Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Белгиланишича, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан шубҳали деб топилган операциялар ҳақидаги хабарлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига (махсус ваколатли давлат органи) автоматлаштирилган дастурий маҳсулот ёрдамида тақдим этилади, давлат сирларини ташкил этувчи ахборотлар бундан мустасно. Ташкилотлар томонидан махсус ваколатли давлат органига юборилаётган хабарга уни юбориш учун асос бўлган маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагилар ҳисобланади:















