Ўзбекистон | 13:25 / 19.07.2021
5102
2 дақиқада ўқилади

«Очиқ бюджет» порталига келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми «свет», сув ва йўл билан боғлиқ

3 123та мурожаатнинг асосий қисми электр энергияси, ичимлик суви таъминоти ва йўл таъмирлаш каби муаммолар ечими билан боғлиқ.

Молия вазирлиги томонидан «Очиқ бюджет» ахборот порталининг янги талқини тест режимида ишга туширилди.

Порталда «Ташаббусли бюджет» бўлими бўлиб, унда республикадаги барча туман ва шаҳарлар аҳолиси ўз маҳалласидаги маблағ билан ҳал қилинадиган муаммони ёзиб қолдириши мумкин.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, порталга айни пайтгача келиб тушган ташаббуслар сони 3 123тани ташкил этди. Талабларнинг асосий қисми ичимлик суви, йўл таъмирлаш, электр ва интернет муаммолари ечими бўйича бўлди. 

Маълумот учун, 2021 йилда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасига ҳар бир туман ёки шаҳарга маҳаллий бюджет даромадларининг 30 фоизи ажратилади. Шунингдек, 14та туман ва шаҳарга маҳаллий бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида сарфланиши белгилаб қўйилди. 2022 йилдан бу тизим барча ҳудудларга амал қилади.

Жорий йилда мазкур жараёнга давлат бюджетидан жами 156 млрд 72 млн сўм маблағ йўналтирилган.

1 августгача республикадаги барча туман ва шаҳарлар аҳолиси ўз ҳудудидаги йўл ёки бинолар таъмири, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ёритиш тизими билан боғлиқ муаммоларни «Очиқ бюджет» порталига ёзиб қолдириши мумкин. Жамоатчилик тасдиғидан ўтган лойиҳалар маҳаллий бюджет даромад ва харажатларининг маълум қисмидан молиялаштирилади.

 

Мавзуга оид