Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муфтий Усмонхон Алимов Москвада даволанмоқда
Муфтий Усмонхон Алимов айни кунда Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Усмонхон Алимовнинг ҳолати барқарор. Зарур барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилаётгани айтилган.
“Муфтий ҳазратларининг ҳақларига Аллоҳ таолодан шифои комил, тан-сиҳатлик, узоқ умр, мусулмон умматига ва халқимизга узоқ йиллар хизмат қилишларини Яратган Парвардигордан илтижо қилиб қоламиз”, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлиги тўғрисида интернетда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирилганди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Kun.uz’га муфтий Усмонхон Алимов саломатлигини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажаларини олаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:59 / 17.07.2026
Москва биржаси индекси 2022 йилдан бери илк бор 2000 пунктдан пастлади
09:13 / 11.07.2026
Москва илк марта ёқилғи инқирозининг ҳақиқий сабабини очиқлади
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026