Шавкат Мирзиёев томонидан 24 июль куни имзоланган «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

– тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

– лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилингани тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

– давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлангани тўғрисида маълумотларни;

– қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олингани тўғрисидаги маълумотларни;

– кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олингани тўғрисида маълумотларни;

– жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

– олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

– жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатгани ҳақида маълумотларни;

– жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатгани ҳақида маълумотларни;

– фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

– ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

– олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

– молиявий ҳисоботлар нусхаларини;