24 июль куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга айрим фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатларини бериш ҳамда уларни ушбу мақсадда аттестациядан ўтказишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

– малака сертификатларини бериш ва аттестациядан ўтказиш учун мурожаатлар электрон шаклда қабул қилинади;

– малака сертификатларини бериш учун ўтказиладиган имтиҳон жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир камида бир йил сақланади;

– малака сертификатларини бериш ва аттестациядан ўтказиш учун жисмоний шахслардан ундириладиган тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади;

– талабгорлардан имтиҳон олишда саволлар тест кўринишида компьютер воситаси орқали олинади ва натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади (алоҳида иқтидор ҳамда амалий синовлар талаб этиладиган йўналишлар бундан мустасно);

– малака сертификатлари ва аттестация гувоҳномалари QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.

1 январдан ID-карта ва “қизил паспорт”ни Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкин бўлади

1 декабрга қадар коммунал тўловлар учун ягона рақам жорий этилади