15:54 / 26.07.2021
1818

Самарқанд шаҳрида ноқонуний тарзда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Самарқанд шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.А. ва унинг шериклари ушланган. Улар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.га жами 1 622 дона кучли таъсир қилувчи «Regapen» номли дори воситаларини 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top