Сурхондарёда ҳайдовчи 6 ёшли қизни уриб юбориб, қочиб кетди
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳайдовчи 6 ёшли қизни уриб кетиб, воқеа жойидан яширинган. Қиз ота-онаси билан бирга бўлган. Ҳайдовчи уни уриб юборгандан сўнг, чироғини ўчириб ҳаракатланишда давом этиб, тўхтамасдан қочиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 12 июль куни соат 23:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-105 автомобиль йўлининг Қумқўрғон тумани Ғалаба маҳалласидан ўтувчи 89-километрида «Кобальт» машинаси Шўрчи-Бойсун йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб йўл четидан тўсатдан югуриб чиққан 6 ёшли қизни уриб юборган. Сўнг, қизга ёрдам бермасдан, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Оқибатда қиз оғир тан жароҳати олган ҳолда йўлда қолиб кетган. Қизни отаси йўловчи машина билан туман шифохонасига олиб борган.
Қайд этилишича, ўша куннинг ўзида вилоят бўйлаб тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида қизни уриб кетган ҳайдовчи топилган. Ҳайдовчи Қумқўрғон тумани Тўда маҳалласида яшовчи 22 ёшли йигит экани ва машинасини яшаш ҳовлисига яшириб қўйгани аниқланиб, у туман ИИБга олиб келинган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, қиз ота-онаси билан бирга кетаётган бўлган. Ҳайдовчи эса белгиланган меъёрдан ошиқ тезликда ҳаракатланган. Бундан ташқари, ҳодиса гувоҳи бўлган қизнинг отаси «Кобальт» ҳайдовчиси қизини уриб юборгандан сўнг, тўхтамасдан ҳаракатлангани ва машина чироғини ўчириб қочиб кетганини билдирган.
Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
07:40 / 18.11.2024
Тошкент телеминораси қаршисида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt тўқнашди
11:38 / 17.11.2024