Япония Францияни яксон этди

А гуруҳи
Франция – Япония 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 27 Кубо, 0:2 – 34 Сакаи, 0:3 – 70 Мийоси, 0:4 – 90 Маэда.
Франция U-23 – Бернардони, Мишлен, Каси, Калулу (Саньян, 62), Бека-Бека, Саванье (Ле Фе, 38), Тузар, Товен, Пембеле (Бар, 62), Коло-Муани, Жиньяк.
Япония U-23 – Тани, Сакаи (Хасиока, 55), Йосида, Накаяма, Томиясу, Кубо (Мийоси, 46), Хатате, Эндо (Итакура, 72), Танака (Маэда, 80), Доан (Сома, 72), Уэда.
Огоҳлантиришлар: Томиясу (22), Сакаи (44), Пембеле (58), Мишлен (66).
Четлатиш: Коло-Муани (74).

Японларнинг асосий истеъдодли футболчиси, трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли бўлган, икки мавсумни «Мальорка» ва «Хетафе»да ижара асосида ўтказган Кубо турнирнинг асосий юлдузи бўлмоқда. Ҳозирда Такэфуса ўз ўйинлари билан Европадаги жамоалар эътиборини ўзига қаратмоқда. Аввалги икки турда биттадан гол урган бу ёш футболчи сўнгги турни ҳам голсиз тарк этмайдиган бўлди, французлар дарвозабони Бернардонининг хатосидан кейин ҳисобни очган форвард Олимпия ўйинларидаги барча уч ўйинда гол урган ягона футболчига айланди. Унга ўхшаш вазиятда самурайларнинг фахрий футболчиларидан бири — «Марсель»нинг 31 ёшли ҳимоячиси Сакаи ҳам гол урди. Биринчи турда Мексикага йирик ҳисобда ютқазиб, иккинчи турда ЖАРни қийинчилик билан мағлуб этган Франция гуруҳ босқичидаёқ иштирокини якунлади.

ЖАР – Мексика 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 18 Вега, 0:2 – 45 Ромо, 0:3 – 60 Мартин.
ЖАР U-23 – Уильямс, Мукумела (Малангу, 67), Моҳамме, Флерс, Малепе, Селе (Моселе, 83), Махлаци, Мокуна, Кодисанг (Фрослер, 61), Сингх, Макгопа (Нгобо, 83).
Мексика U-23 – Очоа, Лоронья, Монтес, Санчес (Мора, 71), Ромо, Антуна (Ангуло, 77), Кордова (Эскивель, 71), Ангуло, Вега (Лайнес, 77), Мартин (Агирре, 75), Родригес.
Огоҳлантиришлар: Моҳамме (4), Селе (75).
Четлатишлар: Малепе (57), Родригес (66).

Параллел учрашувда Мексика интригага тезда барҳам берди ва Францияни гуруҳда қолдирган ҳолда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга ўтди. Лекин буни сенсация деб ҳам бўлмайди, чунки клублар юлдузларни қўйиб юбормагани учун Франция иккинчи таркиб билан иштирок этишга мажбур бўлди, бундай вазиятда эса Япония ўз уйидаги Олимпиадада медаллар учун асосий даъвогарлардан бирига айланмоқда. Японлар плей-оффда янги зеландияликларга қарши яққол фаворит.