Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова вафот этди. Бу маълумотни вилоят ва туман ҳокимлигидаги бир нечта манба тасдиқлади.
Садбархон Мамитова 1966 йил Андижон вилояти Жалақудуқ туманида туғилган. 1982-1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Мамитова Жалақудуқ туманида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2007-08 йилларда туман ҳокими ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлган, 2019-2020 йилларда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. 2019 йил декабрдаги сайловларда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига депутат этиб сайланган.
2020 йил 4 март кунидан ҳозиргача Бўстон тумани ҳокими сифатида фаолият олиб бораётган эди.
Мавзуга оид
18:11 / 29.12.2025
“Госпиталга бориш учун қўлимда граната портлатдим” – Россия армиясига ёлланган шахс қамалди
20:49 / 08.09.2025
Бўстон тумани ҳокимининг бирданига икки ўринбосари пора билан ушланди
08:09 / 14.01.2024
Андижонда газбаллони омборида ёнғин чиқди
19:10 / 08.12.2023