Иқтисодиёт | 10:45 / 03.08.2021
17635
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани айтилди

2021 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон хорижга қиймати 7,4 млн AҚШ долларига тенг 22,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўмга кўра, бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 14та хорижий давлат бозорларига етказиб берилган. Экспорт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,5 минг тоннага, яъни қарийб 5,3 бараварга ошган.

Ўтган 6 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар қуйидагича:

  • Қозоғистон – 11,8 минг тонна;
  • Россия – 6,3 минг тонна; 
  • Қирғизистон – 2,9 минг тонна; 
  • Беларусь – 527,0 тонна;
  • Латвия – 524,0 тонна; 
  • Украина – 484,2 тонна; 
  • Германия – 131,2 тонна; 
  • Молдова – 59,5 тонна.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид