Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маршал Дўстум Афғонистонга қайтди
У мамлакатни июнь ойида тарк этганди.
Афғонистон ўзбеклар жамияти етакчиси, маршал Абдул-Рашид Дўстум Туркияда узоқ вақт даволаниб, мамлакатга қайтди. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.
Дўстум июнь ойининг иккинчи ярмида Афғонистонни тарк этганди. Баъзи оммавий ахборот воситаларини унинг мамлакатдан чиқиб кетгани ҳайрон қолдирди, сабаби шу вақтда турли вилоятларда, шу жумладан ўзбеклар яшайдиган шимолий вилоятларда «Толибон» ҳаракатининг кенг кўламли ҳужуми бошланди.
Шу билан бирга, маршалнинг расмий вакилларига таяниб хабар берилишича, Дўстум расмий ташриф билан Туркияга борган ва режали даволанишда бўлган - унда қандли диабет билан жиддий муаммолари борлиги айтилган.
1990-йилларда Дўстум толибларга қарши курашда нисбатан муваффақиятли натижаларга эришган ўз армиясини бошқарган. АҚШ армияси 2001 йилда Афғонистонга кирганида айнан унга ёрдам кўрсатган.
Ўтган йилнинг сентябр ойида Дўстум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси ялпи мажлисидаги нутқидан кейин «Ўзбек тилим, миллатим, фахрим» деб номланган мақоласини эълон қилди.
Маршал Ўзбекистон президентининг нутқини «тарихий воқеа» деб атади ва Афғонистон можаросини ҳал қилишда Ўзбекистоннинг иштироки «ижобий натижалар беришига» ишонч билдирди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026