Президент томонидан «Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб «E-auksion» электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади. Мазкур тартиб қонунчилик ҳужжатлари билан электрон савдо платформаси орқали реализация қилиниши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.
Янги тартибга мувофиқ:
- иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан бепул тақдим қилинади;
- аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;
- аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;
- сотилган объектнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 000 бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 000 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
- аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан тўғри таъсисчилари ҳисобланган шахслар ноҳалол иштирокчи сифатида электрон савдо платформасидаги аукционлардан четлатилади. Бунда тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга аукционлардан четлатилади;
- аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида 2 та иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.
2021 йил 1 октябрдан бошлаб аукцион натижалари бўйича пул маблағлари Марказнинг махсус ҳисобрақамида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг, улар буюртмачи ҳисобрақамига ўтказилади.
Қуйидагилар электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан амалга оширилади:















