Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи аёл ўз хонадонида кўп миқдорда каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини ўстириб келаётгани аниқланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Миллий гвардия Китоб тумани қўриқлаш бўлими, ДХХ ва ИИБнинг ходимлари ҳамкорлигида туманда «Қорадори-2021» профилактик тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида тумандаги «Шарқ юлдузи» МФЙда яшовчи,1979 йилда туғилган Г.И. исмли аёл хонадони кўздан кечирилганда, ҳовлисидаги иссиқхонада 63 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётгани аниқланган. Гиёҳванд ўсимликлар холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда ҳовлисида каннабис ва кўкнор ўстираётган шахс ушланди

Қашқадарёда ҳовлисида 198 туп кўкнор етиштираётган шахсга жиноий иш қўзғатилди